Москвада МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтяпти
Олам
−
16 Декабрь 2023
10966Россия пойтахти Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг Telegram-каналида хабар қилинди.
Тадбир Москва томонининг ташаббуси билан Россиянинг МДҲга раислиги арафасида ташкил этилди. Учрашувда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Арманистон вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев раислик қилмоқда.
Учрашув давомида бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Булар ташкилотнинг жорий йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилиш ва келгуси 2024 йил учун режаларни кўриб чиқишни ўз ичига олади.
Россия ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида тадбирлар 16-18 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Йиғилишда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲ етакчилари Россияда йиғилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси