МДҲ етакчилари Россияда йиғилади
Олам
−
30 Ноябрь 2023
10980Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида учрашади. Бу ҳақда бугун, 30 ноябрь куни Минскдаги МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар Доимий вакиллар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланишидан олдин МДҲ Бош котиби Сергей Лебедов маълум қилди.
Унинг айтишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.
“25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербургда ҳам иккита муҳим тадбир бўлиб ўтади. 25 декабрда Президентлар даражасидаги ЕОИИ Олий Кенгаши, 26 декабрь куни эса МДҲ давлатлари Президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда”, деган Лебедов.
Президентлар даражасидаги йиғилиш олдидан 18 декабрь куни Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарларининг учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
“МДҲ ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдан ташқари учрашуви Россия Федерацияси ташаббуси билан ўтказилмоқда. У Россия Федерацияси ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин ташаббуси билан 18 декабрь куни Москвада бўлиб ўтиши кутилмоқда”, деган Бош котиб.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлатлари раҳбарлари ўтган ойда Қирғизистон пойтахти Бишкекда учрашган эди.
LiveБарчаси