Бешбармоқдан денгиз таомларигача – Жапаров олий меҳмонларни нима билан сийлади?

Олам

image

Россиялик журналистлар МДҲ саммитининг нуфузли меҳмонлари учун “Ала-Арча” давлат қароргоҳи ошпазлари томонидан тортилган таомлар менюсини бўлишди.

Бугун, 13 октябрь куни Ҳамдўстлик давлат раҳбарларига балиқ, мол гўшти, қовоқ ва картошкадан тайёрланган таом, шунингдек, анъанавий миллий таом – бешбармоқ, десерт учун чизкейк (пишлоқли торт) тортилган.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров худди шу қароргоҳда тушлик қилишган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ўшанда дастурхонга анъанавий Осиё қўзичоқ шўрваси (шорпо), шунингдек, гўштли мини-сомса тортилган.

Маълумот учун, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкекдаги йиғилишида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев, Россия етакчиси Владимир Путин, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда 17 та қўшма ҳужжат имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Қирғизистон Бишкек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг