Жапаров Путин учун норасмий дастурхон ёзди
Олам
−
13 Октябрь 2023
11756Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров норасмий тушлик қилди. Зиёфат “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, раҳбарлар тиғиз иш дастурига эга бўлган. Путин 12 октябрь куни эрта тонгда Бишкекка ташриф буюрди. Сўнгра Жапаров меҳмонни расмий кутиб олиш маросимида қатнашди. Шундан сўнг, давлат раҳбарлари делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди, икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Путин ва Жапаров ҳам ОАВ учун баёнот беришди.
ОАВ билан учрашувдан сўнг, улар биргаликда Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазасининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишди.
Айтиб ўтиш лозимки, Путин ва Жапаровнинг Бишкекдаги учрашуви жуда қуюқ кечди. Аввалига, Россия етакчиси қирғизистонлик мавқедоши Садир Жапаров билан ўтган музокаралар чоғида уни “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади ва Қирғизистонни Россиянинг асосий ҳамкори деб атади.
Кейин эса Россия давлати раҳбари уни мукофот билан табриклар экан, “Биз сизни Евроосиё маконида интеграция жараёнларини изчил ривожлантириш, умумий минтақамизда шериклик, ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашнинг ишончли тарафдори сифатида ҳам биламиз”, деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мажлисда қатнашиш учун Бишкек шаҳрига етиб келди.
LiveБарчаси