Россияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилди

Олам

−

visibility227 timer1 дақиқа

image

Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида моддий қийинчиликларга дуч келган ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Хусусан, сирдарёлик Т.С, бухоролик М.О ва наманганлик Т.Х ҳамда унинг фарзандлари Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтиши таъминланган.

Қайд этилишича, мазкур кўмак хорижда мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.

“Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги консуллик муассасаси бундан буён ҳам хорижда меҳнат қилаётган ва вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмасдан, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш ишларини изчил давом эттиради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Чехияда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг