Ўзбекистон Россияга қарши жавоб учрашувини ўтказишни режалаштирмоқда
Спорт
−
148 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида жавоб учрашувини ўтказиш режа қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев “Sport24” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳа, албатта, биз Россия билан барча даражаларда ўйнашни режалаштирмоқдамиз. Адашмасам, аёллар U-20 терма жамоалари ўртасида ҳам учрашув ўтказишни режалаштиряпмиз. Эркаклар терма жамоаларига келсак, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик ўйинларини давом эттириш ниятимиз бор. Фақат Осиё Кубогининг бекор қилиниши режаларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабли, энди тақвимни қайта кўриб чиқишимиз керак. Барча режаларимиз ва ўйинлар тақвилини қайта кўриб чиқамиз. Бироқ Россия билан ўйнашни давом эттириш ниятимиз қатъий. Асосий терма жамоаларимиз ўртасидаги жавоб учрашуви Россияда ўтказилиши мумкин”, дейди Тошев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Унда Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терм жамоаси 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Live
Барчаси