Арманистон ҳар доим ҳам ўзини МДҲга ҳамкордек тутмайди – Лукашенко
Олам
−
13 Октябрь 2023
6120Арманистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) аъзоларига нисбатан ҳар доим ҳам ўзини ҳамкордек тутавермайди. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилишида маълум қилди.
"Биринчи бўлиб Грузия бизнинг гуруҳни тарк этди, де-факто Украина биз билан эмас. Молдова ҳақида ҳам кўп саволлар бор. Афсуски, Арманистон ҳар доим ҳам ўзини ҳамкордек тутмайди", деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятни четдан туриб хотиржам кузатиш мумкин эмас, акс ҳолда МДҲ давлатлари "шунчаки парчаланиб кетади".
Шунингдек, Лукашенко Ғарб МДҲга путур етказиш ва уни ўз манфаатларига бўйсундириш ҳаракатларидан воз кечмаётганини айтди.
“Эслатиб қўймоқчиманки, Ҳамдўстликни яратишдан асосий мақсад Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин алоқалар узилишининг олдини олиш эди. Бу эса бизнинг рақобатчиларимиз - Ғарбга мос келмади ва ҳозир ҳам мос келмайди”, деган Лукашенко.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб “МДҲга путур етказиш”, “уни заифлаштириш ва ўз манфаатларига бўйсундириш ҳаракатларидан воз кечмаяпти”.
Маълумот учун, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкекдаги йиғилишида Лукашенкодан ташқари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев, Россия етакчиси Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Арманистон ҳукумати матбуот хизмати Бош вазир Никол Пашинян Бишкекка учмаслиги ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси