Пашинян Мирзиёевни табриклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, Арманистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилаган.

Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан 7 йил муддатга сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Пашинян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made