Париж-2024: Бугун Баҳодир Жалолов ярим финал жангида қатнашади
Спорт
−
07 Август
20393Олимпиада ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси 3 спорт турида 5 нафар атлет билан қатнашади.
Юнон-рум курашида -77 кг вазнда Арам Варданян ҳамда -97 кг да Рустам Ассакалов Париж-2024 медаллари учун курашни давом эттиради. Уларни чорак финалда мағлуб этган рақиблар финал йўлланмасига сазовор бўлди. Шу тариқа, ҳар икки полвон бугун бронза медали учун ўтиш босқичида гиламга чиқади.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида 500 метр масофада Екатерина Шубина, 1000 метрда Шаҳриёр Маҳкамов ўз имкониятини синовдан ўтказади.
Кун дастурида ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларини бокс баҳсларида +92 кг вазнда Баҳодир Жалолов якунлаб беради. Тошкент вақти билан 8 августга ўтар кечаси тахминан 1:00 да Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинларининг финал йўлланмаси учун германиялик Нелви Тиафак билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Олимпиада финалига чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь