Паралимпиада-2024: Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони яна биттага кўпайди

Спорт

image

Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Довурхон Кароматов учинчи ўринга эгалик қилиш учун татамига чиқди.

Мусобақада эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида бронза медаль учун кураш олиб борган Довурхон Кароматов грузиялик Лаша Кизилашвилини мағлубиятга учратди ва делегация ҳисобига 7-бронза медални қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 26 та – 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронзага етди. Умумжамоа ҳисобда 11-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, бу Довурхон Кароматовнинг фаолиятидаги иккинчи Паралимпия медали ҳисобланади. У бундан аввал 2020 йилги Токио Паралимпиадасида кумуш медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паралимпиада ўйинларининг пара пауэрлифтинг баҳсларида -73 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Рўза Қўзиева 147 кг тошни ўзига бўйсундириб, кумуш медалга сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпиада Довурхон Кароматов бронза медаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made