Рўза Қўзиева иккинчи марта Паралимпиада кумуш медалини қўлга киритди

Спорт

image

Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг пара пауэрлифтинг баҳсларида ўзбекистонлик Рўза Қўзиева кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақада -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Қўзиева 147 кг тошни ўзига бўйсундирди ва Паралимпиадада иккинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 25 та – 10 та олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронзага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш дастурида ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова 21,12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва делегация ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

кумуш Рўза Қўзиева пара пауэрлифтинг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made