Паралимпиада-2024: Ўзбекистоннинг олтин медаллари сони 10 тага етди (видео)
Спорт
−
07 Сентябрь
10599Париж шаҳрида якунига етиб бораётган пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва делегация ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, F54 классида найза улоқтириш бўйича амалдаги жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхон Қурбонованинг ўзига тегишли эди. У жорий йил Японияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган.
Нурхон Қурбонова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.
LiveБарчаси