“Пахтакор” ироқлик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Спорт
−
10:30
2018Ироқ терма жамоаси аъзоси Башар Ресан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, "шерлар" 27 ёшли футболчи билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаган. Ярим ҳимоячи клублар ва миллий терма жамоада 100 дан ортиқ халқаро учрашувларда майдонга тушган. Фаолияти давомида Ироқнинг “Ал Қува Ал Жавия”, Эроннинг “Персеполис”, Қатарнинг “Қатар” СК ва “Маркия” клубларида ўйнаган. Ироқ ва Эрон чемпиони бўлган Ресан ОФК Кубогида ғолиб бўлиб, Осиё Чемпионлар лигасида икки бор финалга чиққан. Ироқ терма жамоаси сафида 56 ўйинда 4 гол муаллифига айланган.
“Башар Ресан янги мураббий Педру Морейра бошчилигида “Пахтакор”нинг биринчи хариди бўлди. Ресаннинг “шерлар” сафидаги фаолиятига омад ва кўплаб совринлар тилаб қоламиз. “Пахтакор”га хуш келибсан, Башар!, дейилади манба хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни “Пахтакор”га янги мураббий тайинланганди.
Португалиялик таниқли мутахассис Педро Морейра янги мавсумда “шерлар”га устозлик қилади.