“Пахтакор”га янги мураббий тайинланди

Спорт

image

Таниқли мураббий Педро Морейра Тошкентнинг “Пахтакор” клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Мозамбикда таваллуд топган португалиялик таниқли мураббий Педро Морейра “Пахтакор” клубида бош мураббий сифатида иш бошлайди. У жорий мавсумда жамоани бошқарган “Пахтакор”нинг собиқ футболчиси Максим Шацких ўрнини эгалламоқда. Морейрага янги жамоасида Жозе Боржес, Марко Лейчи ва Рикардо Васонлар ёрдам беради. 

Маълумот учун, 49 ёшли Педро Морейра мураббийлик фаолиятини 2009 йилда Португалиянинг “Спортинг” клубида ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида бошлаган. Шунингдек, у Португалиянинг "Порту" ва "Брага", Украинанинг "Шахтёр" ҳамда Италиянинг "Рома" каби жамоаларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. 

Максим Шацких эса “Пахтакор” бош мураббийлигидан кетган бўлсада, жамоа мураббийлар штабида ишлашда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Пахтакор” Педро Морейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг