Ўзбекистон Сурияни тор-мор этди

Sport

−

image

Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунлари доирасидаги ўртоқлик ўйинида Сурия миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида ўтган учрашувда Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйин тўлиқ ўзбекистонлик футболчилар устунлигида ўтди. Дастлаб, 28-дақиқада Шерзод Эсонов Сурия дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида Акмал Мозговой дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва мўлжалда адашмади – 2:0. Шу тариқа, “оқ бўрилар” биринчи таймни ишончли ҳисобда якунлади.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлигида бошланди. Бу устунлик 49-дақиқадаёқ ўз натижасини берди. Ҳусайн Норчаев Аббосбек Файзуллаев узатган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва таблодаги ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Норчаев яна юқоридан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, дубл қайд этди. 90+3-дақиқада эса автогол сабаб меҳмонлар ҳисобига гол ёзилди. Ўйин якунигача бошқа гол урилмади ва Ўзбекистон вакиллари ғалабани тантана қилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends