Осиё ўйинлари. Ўзбекистон 3 та гол уриб, турнирни тарк этди
Спорт
−
18:38 2965 1 дақиқа
Бугун, 25 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Котрина Калбайт шогирдлари кескин кечган учрашувда 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақа билан хайрлашди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11-дақиқада Диёрa Ҳабибуллаева, 66-дақиқада эса Нилуфар Қудратова гол урди. Шунингдек, 64-дақиқада Жанубий Корея футболчиси тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Бироқ Жанубий Корея футболчи қизлар бу голларга 6 та гол билан жавоб қайтарди ва якунда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси 3:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, Осиё ўйинларини медалсиз якунлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Филиппин, Хитой ва Гонконг билан бир гуруҳдан жой олган ҳолда 5 очко жамғариб, чорак финалга йўлланма олганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди.
Live
Барчаси