Норбоева Италия Президентига Регистонни кўрсатди
Жамият
−
11 Ноябрь 2023
7127Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Регистон майдонига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сержо Маттареллага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамроҳлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла қизи Лаура Маттарелла билан бирга Ўзбекистонга келганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. Бугун, 10 ноябрь куни эрталаб Сержо ва Лаура Маттареллалар Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Кейинчалик Кўксарой қароргоҳида Италия Президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Кўксарой қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказди. Ундан кейин эса икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди.