Италия Президенти Ўзбекистонга келди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
10454Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла бугун, 9 ноябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Уни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Кун тартибидан Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил июнь ойидаги Италияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Президент Сержо Маттарелла Самарқанд ва Хива шаҳарларига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси билан танишади.
LiveБарчаси