НАТО ва Россия урушган тақдирда Польша йўқ бўлиб кетади – Медведев
Олам
−
14 Апрель 2023
13095Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Польша Бош вазири Матеуш Моравецкийнинг НАТО Россияга қарши потенциал урушда тезкор ғалабага эришиши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.
Қайд этилишича, Медведев бундай уруш содир бўлса, Польша давлати йўқ бўлиб кетишига ишонишини яшириб ўтирмаган.
“Мен бундай урушда ким ғалаба қозонишини ёки ютқазишини билмайман, лекин Польшанинг Европада НАТОнинг пости сифатидаги ролини ҳисобга олсак, бу мамлакат ўзининг аҳмоқ бош вазири билан бирга йўқ бўлиб кетади”, деб ёзади у Twitter'даги саҳифасида.
Медведев ўз твитини инглиз ва польяк тилларида тақдим этган.
Таъкидлаш жоизки, Медведевнинг бундай баёнотлари янгилик эмас. У яқинда Украина президентини “яшил иштон кийган масхарабоз” деб атаб, унинг мамлакати ҳеч кимга керак бўлмагани учун йўқ бўлиб кетишга маҳкум эканини ёзганди. Аввалроқ у Европа Россияни бўлиб ташламоқчи эканини иддао қилган, шунингдек, дунёда ядровий уруш хавфи ортиб бораётганини башорат қилган эди.
LiveБарчаси