“Насаф” мухлислари ўйиндан сўнг ЙТҲга учради. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
31 Октябрь 16671 1 дақиқа
Кеча, 30 октябрь куни Қашқадарёнинг “Насаф” футбол клуби мухлислари Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан ўйиндан сўнг Қашқадарёга қайтаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Насаф” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувида жамоасини стадиондан қўллаб-қувватлаш учун борган бир гуруҳ мухлислар Наманган-Қарши йўналишида ортга қайтиш чоғида Тахтақорача довонида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган мухлислардан бири Маҳмуд Муҳаммадиев ҳаётдан кўз юмган. Қолган тўрт нафар мухлис турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
“Насаф” футбол клуби жамоамизнинг фидойи мухлиси Маҳмуд Муҳаммадиевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Марҳумнинг жанозаси эртага соат 08:00 да Китоб туманида бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг “Фламенго” клуби мухлисларини олиб кетаётган автобус Рио-де-Жанейро штатида ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 46 киши жароҳат олган, улардан тўрт нафари оғир аҳволда.
Live
Барчаси