Наманганда яна икки туманда ҳоким ўзгарди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 22 декабрь куни Наманган вилоятининг Норин ва Учқўрғон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Халқ депутатлари Норин тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган ва унда ташкилий масала кўрилган.

Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Жўрабек Ҳамидович Нурматов Норин тумани ҳокими этиб тайинланди.

Жўрабек Нурматов 1979 йил 30 июль куни Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 й. Андижон қишлоқ ҳўжалик институти. Мутахассислиги ҳисобчи-аудитор. У 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Норин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, туман раҳбари Азимжон Абдумуталович Ваҳобов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Жаҳонгир Носиржонович Ризаев Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Жаҳонгир Ризаев 1986 йил 5 декабрь куни Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-энергетик.

У 2018 йил май ойидан, ҳозирги вақтга қадар “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Бухоронинг Ромитан, Самарқанднинг Булунғур ва Оқдарё, Наманганнинг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг