Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи, Тошкентдаги “скандал”, “тонировка” бўйича огоҳлантириш ва бошқа хабарлар
Жамият
−
01 Август 2019
4127Якунига етаётган 1 августнинг энг муҳим воқеалари билан қуйида танишинг.
Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи
Шавкат Мирзиёев Беларусга ташрифи давомида Александр Лукашенконинг таклифи билан “Заславль” давлат резиденциясида бўлди. Давлат раҳбарлари резиденция бўйлаб сайр қилиб, кейин совғалар алмашишди.
Ўзбекистон ва Беларуст Президентлари тор ва кенг доирада учрашувлар ўтказди. Музокаралар якунида икки давлат ўртасида 11 келишув ва битимлар имзоланди. Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳамроҳлигида Минскда ташкил этилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрди.
Бош вазир ўринбосари “тонировка” бўйича янги қарор ҳақида маълумот берди
Автоуловлар ойнасининг тусини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилаётган янги Ҳукумат қарорида депутатлар билдирган таклифлар ҳам ўз аксини топяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Тошкентда пенсионер 2,7 млрд сўмга “ухлатилди”
Жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 2018 йил август ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 37 ёшли Г.К., М.Улуғбек туманида яшовчи, “Мафтун” МЧЖ раҳбари 67 ёшли Б.Н.га полиграфик ускуналарини олиб беришини ва биргаликда бизнесни давом эттиришини ваъда қилган. Банк орқали унинг номига 2 700 000 000 сўм (2,7 млрд) пулларни кредитга олиб, ушбу пулларни “Полиграф” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай ускуналарни олмасдан пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Москвада 18 ўзбекистонлик қул қилинди
Ўзбекистоннинг 18 нафар фуқароси Россиянинг Москва вилоятида қулликда сақланган. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилишича, 18 нафар ўзбекистонликни қулликда ушлаб туришда гумонланувчи шахслар Москва вилояти полицияси томонидан қўлга олинган.
Бировнинг ўрнига кирмоқчи бўлган “абитуриент” қўлга тушди
Бугун, 1 август куни Самарқанд шаҳрида куннинг биринчи ярмида олий таълим муассасаларига кириш учун тест топшириши керак бўлган 3060 нафар абитуриентнинг 59 нафари имтиҳонларда қатнашмади. Шунингдек, 1 нафар абитуриент шпаргалкадан фойдаланишга рингани учун тест жараёнидан четлатилди ва бировнинг ўрнига тестга киришга ҳаракат қилган 1 нафар “абитуриент” воқеа жойида қўлга тушди.
Тошкент шаҳар ИИББ “тонировка” масаласида огоҳлантирди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчилар ёппасига автомобиллари ойнасининг тусини ўзгартиришни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Интернет тармоқларида баъзи шахслар автомобиль ойналарини қорайтириш бўйича хизмат кўрсатишларини билдириб, фуқароларнинг ишончидан фойдаланган ҳолда ушбу хизматни уларга таклиф қилаётганликлари тўғрисидаги бизга келиб тушаётган хабарларнинг сони ортиб бормоқда. Биз сиздан тегишли қарор кучга киргани тўғрисида маълумот эълон қилингунига қадар шошмасликни сўраймиз.
Тошкентда яна “скандал”: Хотин-қизлар қўмитаси тағин қовун туширди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги жиноятга мойил аёлларнинг 23 та тоифаси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур рўйхат ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Эътироз билдираётганлар, ўзини таҳқирланган деб баҳолаётганлар орасида ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар, узоқ муддатга мамлакатдан чиқиб кетганлар талайгина.
Ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар ортидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова мойил аёлларнинг 23 та тоифа тузилиши бўйича ўз муносабатини билдирди. Боситхонова Журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан менинг шаънимга айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўради.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган “жиноятга мойил 23 та тоифа аёллар” тоифалари ҳақидаги муҳокамалар юзасидан изоҳ берди.
LiveБарчаси