Тошкентда яна “скандал”: Хотин-қизлар қўмитаси тағин қовун туширди
Жамият
−
01 Август 2019
17282Тошкент шаҳар ИИБ ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги жиноятга мойил аёлларнинг 23 та тоифаси тузилди.
Қўшма қарор Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова 10 та туманда йиғилишлар ўтказган. Йиғилишларда 508 та маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, маҳалла раислари, тумандаги масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этган.
Унга кўра, туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ҳамда туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этиладиган бўлди.
Шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозирлари томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларни 23 та тоифа бўйича картотекаларни шакллантириш ва шу каби вазифалар белгилаб олинган.
Қўмита қуйидаги 23 та тоифани ишлаб чиқди:
1. Муқаддам судланганлар
2. Жиноят содир этганлар
3. Пробация ҳисобидагилар
4. Гиёҳвандлар
5. Спиртли ичимликка ружу қўйганлар
6. Тажовузкор руҳий касаллар
7. Жиноят содир этишга мойиллар
8. Узоқ муддатга чиқиб кетганлар
9. Узоқ муддатдан қайтганлар
10. Маънавий кўмакка муҳтожлар
11. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар
12. Одоб-ахлоқ доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
13. Оила муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
14. ИИБ ва таълим муассасалари ҳисобидаги қизлар
15. Суицид содир этган хотин-қизлар
16. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар
17. Ишсиз хотин-қизлар
18. Кам таъминланганлар
19. Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар
20. Рўйхатсиз яшаётган хотин-қизлар
21. Тиланчилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар.
22. Вояга етмаган қизлар (18 ёшгача) ва ёш қизлар (18-30 ёшлар)
23. Ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар.
Айни вақтда мазкур рўйхат ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарани келтириб чиқармоқда. Эътироз билдираётганлар, ўзини таҳқирланган деб баҳолаётганлар орасида ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар, узоқ муддатга мамлакатдан чиқиб кетганлар талайгина.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг бозорчи аёлларнинг маънавиятсизлиги ҳақида айтганлари анча вақтгача муҳокамада бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь