Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистонда “Оталар куни”ни нишонлашни таклиф қиляпти
Жамият
−
12 Декабрь 2019
8298Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси мамлакатда “Оталар куни”ни нишонлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда қўмита сайтда эълон қилинган мақолада сўз боради. Қўмитанинг қайд этишича, бугун глобализация буҳронлари ичида ота деган улуғ мақом ҳам заҳа топмоқда.
“Бизга балки “Оталар куни” керакдир. Чунки белгили саналар одамга инсонни қадрлашни ўргатади, бутун халқнинг онги ва руҳиятига белгили кунга амал қилишни, шу санани маърифий одат тарзига айлантиришни сингдиради.
Тасаввур қилайликки, бугун бутун дунёда “Оталар куни” деб эълон қилинган. Отаси ҳаётларимиз эрта тонгдан борайлик оталаримиз ҳузурига, “Отажон, бу дунёда борлигингиз, дуоларингиз менга куч беради. Бахтимга соғ бўлинг, қиблагоҳим”, дейлик.
Отаси бу ёруғ дунёни тарк этиб кетганлар эса “Отажон, мен сизнинг ёруғ изингизман, сиз менда давом этаяпсиз, руҳингизга дуодаман” деб дуойи хайрлар жўнатсин жаннатларга!
Бу бизнинг ОТА деган улуғвор мақомнинг залворини, масъулиятини, фарзандларнинг ота зотига бўлган эҳтиромини, оталарнинг оиладаги ўрнини юксак тутишни эслатиш маъносидаги бир таклифимиз! Ва албатта бу таклиф катта ижтимоий муаммолардан ҳам туғилгани бор гап”, дейилади қўмита хабарида.
Ўзбекистонда бугунгача 8 март – халқаро хотин-қизлар куни сифатида кенг нишонланиб келинган. Мамлакатда кўп йилларда буён эркакларнинг оиладаги ролини ошириш, эркаклар маошини бозор талабларига мос равишда белгилаш долзарб масала бўлиб турибди.
LiveБарчаси