Мирзиёев Лукашенкога ҳайкал совға қилди (видео)
Жамият
−
01 Август 2019
5875Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг таклифи билан “Заславль” давлат резиденциясида бўлди. Бу ҳақда “Белта” хабар берди.
Давлат раҳбарлари резиденция бўйлаб сайр қилиб, кейин совғалар алмашишган. Лукашенко Мирзиёевга “Беларус” панноси ва миллий каштадўзлик намунасини совға қилган. Унинг кенжа ўғли Николай эса Ўзбекистон Президентига зубр ҳайкалчасини совға қилган.
Шавкат Мирзиёев ўз навбатида Беларусь раҳбарига хоккейчи ҳайкалини ҳадя қилди. Аниқроғи, Лукашенконинг хоккейчи қиёфасидаги ҳайкалини совға қилди.
Президентлар, шунингдек, норасмий ҳолатда мулоқот қилишган. Таъкидлаш жоизки, учрашув жойи сифатида ўзбек нақшинкор усталари томонидан ўйиб ишланган шийпонча танланган. Уни Шавкат Мирзиёев ўтган йили Александр Лукашенко Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келганида ҳадя қилган эди.
Маълумот учун, Давлат раҳбарларининг музокаралари 1 август куни Мустақиллик саройида бўлиб ўтади.
Томонлар машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва IT-соҳасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишади. Асосий диққат-эътибор минтақалараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро маҳсулотлар ва хизматлар савдоси учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилади.
Президентлар биргаликда, шу кунларда Беларусь пойтахтида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон миллий маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришни режалаштиришган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь