“Мени ҳақорат қилишни тўхтатинг!” – Элмира Боситхонова
Жамият
−
01 Август 2019
21957Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги жиноятга мойил аёлларнинг 23 та тоифаси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур рўйхат ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозарани келтириб чиқарди. Эътироз билдираётганлар, ўзини таҳқирланган деб баҳолаётганлар орасида ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар, Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар, узоқ муддатга мамлакатдан чиқиб кетганлар талайгина.
Ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар ортидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова мойил аёлларнинг 23 та тоифа тузилиши бўйича ўз муносабатини билдирди.
“Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршиман.
Бугун интернет тармоғида шов-шувга айланган “хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати” тузилишига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан менинг шаънимга айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраб қоламан”, дейди Боситхонова мурожаатида.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель