Бировнинг ўрнига кирмоқчи бўлган “абитуриент” қўлга тушди
Жамият
−
01 Август 2019
6286Бугун, 1 август куни Самарқанд шаҳрида куннинг биринчи ярмида олий таълим муассасаларига кириш учун тест топшириши керак бўлган 3060 нафар абитуриентнинг 59 нафари имтиҳонларда қатнашмади. Бу ҳақда “Zarnews” хабар бермоқда.
Шунингдек, 1 нафар абитуриент шпаргалкадан фойдаланишга рингани учун тест жараёнидан четлатилди ва бировнинг ўрнига тестга киришга ҳаракат қилган 1 нафар “абитуриент” воқеа жойида қўлга тушди.
Эслатиб ўтамиз, бугун тест топширган абитуриентлар ўз балларини эртагаёқ cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб билишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш керак бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь