Тошкентда пенсионер 2,7 млрд сўмга “ухлатилди”

Жамият 3756
image

Тошкент шаҳрида бизнесда шерикликни таклиф қилган шахс пенсионернинг 2,7 млрд сўм пулини ўзлаштирди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 2018 йил август ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 37 ёшли Г.К., М.Улуғбек туманида яшовчи, “Мафтун” МЧЖ раҳбари 67 ёшли Б.Н.га полиграфик ускуналарини олиб беришини ва биргаликда бизнесни давом эттиришини ваъда қилган. Банк орқали унинг номига 2 700 000 000 сўм (2,7 млрд) пулларни кредитга олиб, ушбу пулларни “Полиграф” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай ускуналарни олмасдан пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×