Тошкент шаҳар ИИББ “тонировка” масаласида огоҳлантирди
Жамият
−
01 Август 2019
9399Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳайдовчилар ёппасига автомобиллари ойнасининг тусини ўзгартиришни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Интернет тармоқларида баъзи шахслар автомобиль ойналарини қорайтириш бўйича хизмат кўрсатишларини билдириб, фуқароларнинг ишончидан фойдаланган ҳолда ушбу хизматни уларга таклиф қилаётганликлари тўғрисидаги бизга келиб тушаётган хабарларнинг сони ортиб бормоқда. Биз сиздан тегишли қарор кучга киргани тўғрисида маълумот эълон қилингунига қадар шошмасликни сўраймиз.
Ойналарнинг тусини ўзгартириш учун ИИВ ЙҲХББ вакилларидан тегишли рухсат ва плёнка олиниши зарур. Амалдаги қонуничиликни бузган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “тонировка” масаласида Ҳукуматнинг янги қарори қабул қилиниши кутиляпти.
LiveБарчаси