Мирзиёев ва Маттарелла бирга арча экди
Жамият
−
10 Ноябрь 2023
5470Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистон-Италия саммити дастури доирасида дарахт экиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари бугун, 10 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда арча эккан.
“Бу халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Италиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва стратегик шериклиги кенгайиб бораётганининг рамзи бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла қизи Лаура Маттарелла билан бирга Ўзбекистонга келганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. Бугун, 10 ноябрь куни эрталаб Сержо ва Лаура Маттареллалар Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Кейинчалик Кўксарой қароргоҳида Италия Президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Кўксарой қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказди. Унда кейин эса икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди.
LiveБарчаси