Ўзбекистон ва Италия ўртасида икки томонлама шартномалар имзоланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари якунида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Италия ўртасида қуйидаги шартномалар имзоланган:

  • дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • дипломатик академиялар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми;
  • халқ таълимини ривожлантириш тўғрисидаги идоралараро Англашув меморандуми; 
  • фан, технология ва инновация соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро Англашув меморандуми;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла қизи Лаура Маттарелла билан бирга Ўзбекистонга келганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди. Бугун, 10 ноябрь куни эрталаб Сержо ва Лаура Маттареллалар Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Кейинчалик Кўксарой қароргоҳида Италия Президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Кўксарой қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Италия Сержо Маттарелла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг