Мирзиёев ва Алиев биринчи хонимлар билан концертга борди (видео)
Жамият
−
23 Август
9873Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Концертда, шунингдек, Озарбайжон Президентининг қизи Лайло Алиева ҳамда Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳам қатнашган.
“Ўзбекистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам икки мамлакат маданият арбобларининг ижодига катта ҳурмат ва меҳр билан қарашади. Президентлар фармони билан, афсонавий хонандалар Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига халқ артисти фахрий унвонлари берилди. Концерт ўзбек ва озарбайжон халқларининг кўп асрлик дўстлиги, уйғун анъана ва қадриятларининг яна бир бор намоён этди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Алиев рафиқаси билан Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Шундан сўнг, “Кўксарой” давлат қароргоҳида Озарбайжон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан кейин Мирзиёев ва Алиев тор доирада учрашув ўтказди.
LiveБарчаси