Мирзиёев ва Алиев Бакудаги элчихонанинг янги биносини очиб берди

Олам

image
Ўзбекистон ва Озарбайжон нималарга келишиб олди? north_east

Ўзбекистон ва Озарбайжон нималарга келишиб олди?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Баку шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Етакчилар рамзий тасмани кесиб, дипломатик ваколатхонанинг янги биносини тантанали равишда очиб берди.

Давлат раҳбарлари дипломатларнинг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган самарали фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди.

Қайд этилишича, элчихона заллари Ўзбекистон ҳудудлари номи билан аталган. Президент Мирзиёев икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида заллардан бирига Қорабоғ номини беришни таклиф этди.

Якунда Президентлар элчихонанинг фахрий меҳмонлар китобига тилакларини ёзиб қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бакудаги “Загулба” қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлганди.

Эртага, 3 июль куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги “Иморат” тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев элчихона Баку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг