Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Жамият

image
Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўртача 5,2 фоизга ўсиши кутилмоқда – ЕТТБ north_east

Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўртача 5,2 фоизга ўсиши кутилмоқда – ЕТТБ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбари йиғилишда нутқ сўзлаши, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЕТТБга 1992 йил 30 апрелда аъзо бўлган. Республика ушбу банкнинг умумий қиймати 44,1 миллион еврога тенг бўлган 4,2 минг акцияларига эга. Банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1993 йил май ойида, Андижондаги офиси – 2019 йил октябрь ойида, Урганчда эса, 2021 йил июнь ойида очилган. Қарши шаҳрида ҳам ЕТТБ офисини очиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made