Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонда дарахт экди

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга “Их Тэнгэр” давлат мажмуаси боғида дарахт экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.

Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар “Наадам” анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи доирасида рафиқаси билан бирга Мўғулистонга етиб борганди. Сухэ-Ботир майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янграган. Мўғулистон Давлат саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди. Шавкат Мирзиёев ҳамда Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва унинг рафиқаси билан Улан-Батор шаҳрида икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мўғулистон Ухнаагийн Хурэлсух

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг