Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
23206Аввалроқ, бугун, 26 сентябрь куни Россиянинг Ижевск шаҳридаги 88-мактабда номаълум шахс отишма уюштиргани, унда 13 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев инсонлар ўлимига сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, отишмани 34 ёшли маҳаллий фуқаро, шу мактаб битирувчиси содир этган. Тергов қўмитасига кўра, унинг нацистлар мафкураси тарафдори эканлиги текширилмоқда.
13 киши жиноят қурбони бўлди, жумладан, 7 нафар бола. 21 киши жабрланган, улардан 14 нафари болалар. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, эркак нацистлар рамзлари туширилган қора футболка ва балаклава кийган. Қўмита ҳодиса бўйича жиноий иш очди.
LiveБарчаси