Мирзиёев Пезешкиённи сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Жамият
−
06 Июль
6134Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида икки давлат ўртасида кўп қиррали ва узоқ муддатли шериклик барча устувор йўналишларда янада юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирган.
“Биз катта салоҳият ва имкониятга эга бўлган, сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган давлатингиз билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам изчил ва самарали кенгайтиришдан манфаатдормиз”, дейилади мактубда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июль куни Эронда президентлик сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтган ва унда реформатор Масъуд Пезешкиён ва консерватор Саид Жалилий беллашганди. Бугун, 6 июль куни эълон қилинган натижаларга кўра, Пезешкиён 53,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Жалилий эса 44,3 фоиз овоз олди.
LiveБарчаси