Эронда президент сайловида овоз беришнинг иккинчи босқичи бошланди

Олам

image

Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловларида овоз беришнинг иккинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий Теҳрондаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири, ислоҳотчи Масъуд Пезешкиён ва республика Миллий хавфсизлик олий кенгашининг собиқ бош котиби, консерватив Саид Жалилий иккинчи турда президентлик учун курашмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўн тўртинчи марта бўлиб ўтадиган президент сайловида 62 миллионга яқин сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Мамлакат бўйлаб 59 мингдан ортиқ сайлов участкаси фаолият юритади. Мамлакат ташқарисида бўлган фуқаролар учун 95 давлатда овоз бериш жойлари очилди.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилиб, 18:00 да ёпилади.

Маълумот учун, сайловнинг дастлабки натижалари ярим тунда эълон қилиниши кутилмоқда, якуний натижалар эртага эълон қилинади. Эронда президентлик муддати 4 йил бўлиб, у кетма-кет кўпи билан 2 марта сайланиши мумкин.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон сайлов президен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг