Мирзиёев Пекиндаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди

Жамият

image

Бугун, 24 январь куни давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Тяньаньмэнь майдонига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Майдонда Ўзбекистон ва ХХР давлат мадҳиялари янграган. Давлат раҳбари Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, XIX-XX асарларда Хитой мустақиллиги ва озодлиги йўлида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган.

Билдирилишича, Тяньаньмэнь майдони хитой миллатининг рамзий юраги ҳисобланади. 1949 йил 1 октябрь куни айнан шу ерда Хитой Халқ Республикаси ташкил этилгани эълон қилинган. Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги эса XX асрнинг ўрталарида бунёд этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 январь куни Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига етиб борганди. Уни "Шоуду" халқаро аэропортида ХХР Маданият ва туризм вазири Сун Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун, 24 январь куни эса Шавкат Мирзиёев давлат ташрифини ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади. Шунингдек, у  Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи билан ҳам учрашув ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хитой Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг