Мирзиёев Чехия раҳбари билан илк бор юзма-юз учрашди

Жамият

image

Кеча, 23 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Чехия Президенти Петр Павел билан қисқа учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперацияни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинган.

“Идоралараро алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Президенти Петр Павел ўртасидаги ушбу учрашув биринчиси ҳисобланади. Бунгача Президентлар юзма-юз учрашмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида АҚШ раҳбари Дональд Трамп, Жанубий Корея Президенти Ли Чже Мён, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Албания Президенти Байрам Бегай ҳамда Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан учрашув ва музокаралар ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Петр Павел БМТ Бош Ассамблеяси Чехия Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг