Мирзиёев “Арқадағ”га “Боқий шаҳар”ни кўрсатди
Жамият
−
23 Апрель 6071 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Олий мартабали меҳмон халқимизнинг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди”, дейилади хабарда.








Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистонга борганди. Туркистон аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олди. Улар биргаликда туркий дунёнинг энг буюк маънавий, тарихий ва маданий қадамжоларидан бири – UNESCO'нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди. Кеча, 22 апрель куни Қосим-Жомарт Тўқаев Гурбангули Бердимуҳамедов билан норасмий учрашув ўтказди. Газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Қозоғистоннинг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда Галкиниш конини ўзлаштириш лойиҳасида иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шундан сўнг, Туркман халқининг миллий етакчиси Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота вилоятига борди. Уни аэропортда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров кутиб олди. Жапаров Бердимуҳамедовни қирғизча меҳмон қилди.
Бугун, 23 апрель Жапаров Чўлпон-Ота шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Кейин эса етакчиларга Иссиқкўл вилоятидаги Бактуу-Долоноту қишлоғидаги ипподромда қирғиз миллий от спорти ўйинлари – “Жорго салиш” ва “Кўк бору” тақдим этилди. Маданий дастур якунида Президент Садир Жапаров фахрий меҳмонни Иссиқкўл халқаро аэропортигача кузатиб қўйди.
Кейин эса Бердимуҳамедов ташриф билан Самарқандга келди. Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Самарқанд шаҳридаги тадбирлар доирасида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Live
БарчасиУкраина дронлари Москвага ҳужум қилмоқда.
14 Декабрь