Марокашдаги зилзила қурбонлари 2862 кишига етди
Олам
−
12 Сентябрь 2023
2179Марокашдаги зилзила пайтида қулаган бинолар вайроналарини тозалаш чоғида яна 200 нафар жасад топилди ва қурбонлар 2862 кишига етди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар берди.
Жабрланганларни қидиришга Испания, Буюк Британия ва Қатар қутқарувчилари қўшилган. Зилзила UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Марракешнинг тарихий қисмида кўплаб биноларни вайрон қилган. XII асрда қурилган Тинмел масжиди шикастланган.
AFP томонидан тақдим этилган янгиланган статистикада келтирилишича, зилзила оқибатида 2501 киши жароҳатланган, 2862 нафар шахс эса ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 сентябрга ўтар кечаси Марокашда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази мамлакатнинг тўртинчи йирик шаҳри бўлган Марракешдан 75 км (44 миля) узоқликда жойлашган Атлас тоғларида бўлган. Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га мамлакат ҳудудида юз берган табиий офат оқибатида одамлар ҳалок бўлгани юзасидан таъзия йўллаганди.
LiveБарчаси