Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Жамият

image

Кармело Ингуанез Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 23 январь куни Кармело Ингуанез вазир Саидовга ишонч ёрлиғини топширган. Кун тартибида икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олган. Шунингдек, дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида битим имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Зеландиянинг Россиядаги элчиси бўлиб фаолият юритган Марк Жулиан Трейнор Ўзбекистонга элчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Малта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг