Мактабда ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
9716Аввалроқ, Хоразм вилоятида аёл ўқувчилар олдида ўқитувчини дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Ўқитувчини урган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратурага кўра, воқеа жорий йилнинг 15 октябрь куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. (аёл) ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-(Туҳмат) ва 52-(Енгил тан жароҳати етказиш) моддалари 2-қисми, Г.Р.га нисбатан эса 52-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Мазкур қарор прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асоссиз бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва 18 ноябрь куни фуқаро С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашганди. Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, уларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан судга юборилганди.
LiveБарчаси