Қашқадарёда ёқалашган ўқувчи ва ўқитувчи иши судга юборилди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь
12347Аввалроқ, Қашқадарё вилоятидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашгани ҳақида хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли ўрта таълим мактабининг алгебра фани ўқитувчиси М.М. (аёл) ва 10-“Б” синф ўқувчиси 16 ёшли Э.Ў. (қиз) ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, оғзаки тортишиб қолган. Шундан сўнг ўқитувчи М.М. ўқувчи Э.Ў. ни юз соҳасига урган, ўқувчи қиз ҳам қўл кўтармоқчи бўлганида улар йиқилиб тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, М.М. ва Э.Ў. ларнинг хатти-ҳаракатларига чора кўриш учун мазкур иш материаллари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (Майда безорилик) асосан судга юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаб директори болаларни аёвсиз калтаклагандан сўнг ишдан олинганди.