Андижонда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан олинди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь
5988Аввалроқ, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаб директори болаларни аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар қилинганди. Шундан сўнг мактаб директори ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни 14:30 да мактаб синфхонасида содир бўлиб, унда пиротехника воситаларидан фойдаланган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларни тартибга чақириш жараёнидаги директор M.M.нинг хатти-ҳаракатлари тасвирга олинган.
Мактаб раҳбари М.М. ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги 5-сонли мактабда мактаб директори дарсга кечикиб келган ўқувчи қизларни ўтириб-туриш машқи билан жазолаганди.