Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
03 Ноябрь
38375Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли мактабда ўқитувчи ва ўқувчи дарс пайтида жанжаллашгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Берилган муносабатда вазият ММТБ томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганилаётгани келтирилган. Шунингдек, ўрганишлар якуни юзасидан расмий муносабат берилиши маълум қилинган.
Видеода аёл муаллим ва ўқувчи қизнинг синфхонада бир-бирини ерга йиқитиб, бош ва бўйин қисмидан ерга босгани акс этган. Синфдаги бошқа йигит ва қизлар эса уни томоша қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаб директори болаларни аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар қилинганди. Шундан сўнг мактаб директори ишдан олинди.
LiveБарчаси