Мудҳиш фожиа: мактаб яқинидаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
3221 1 дақиқа
Бугун, 28 ноябрь куни Афғонистоннинг Кунар вилоятидаги мактаб яқинида содир бўлган портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 90 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш вилоят маркази Асадобод шаҳри чеккасидаги Андар Сер ҳудудида жойлашган мактаб яқинида маҳаллий вақт билан соат 10:00 да юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш мактабга қўшни ҳудудда кончилик компанияларига тегишли портловчи моддалар сақланадиган омборда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган.
Кунар вилояти маданият ва ахборот бошқармаси раҳбари Сами ул-Ҳақ Баённинг маълум қилишича, жароҳатланганларнинг 15 нафари шифохонада қолдирилган, бошқаларга тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жавоб берилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон Афғонистон шарқи ва жанубига зарбалар берганди. Оқибатда тўққиз киши қурбон бўлган.
Live
Барчаси