Махачев Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлади (фото)

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC’нинг 4-рақамли жангчиси Ислом Махачев ўзининг Instagram саҳифасида Қозоғистон халқини қўллаб-қувватлади.

“Биродар, Қозоғистон халқи. Қодир Худо сизни ҳамма ёмонликдан сақласин”, дея ёзиб қолдирган Махачев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
    
Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Қозоғистоннинг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев эса Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Маълумот учун, Ислом Махачев (21-1) охирги марта БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да бўлиб ўтган UFC 267 турнирида Дэн Хукерни (21-11) мағлуб “кимура” (қўлни қайириш) услуби орқали мағлуб этган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон UFC Махачев

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг