“Маданият ва маърифат” телеканали номи ўзгаришсиз қолади
Маданият-санъат
−
13 Апрель 2023
8031Аввалроқ “Маданият ва маърифат” телеканалини “Карвон” телеканалига айлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинганди. Бу эса жамоатчилик орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номи ўзгармаслигини маълум қилди.
“Мазкур қарор лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди ҳамда ижтимой тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳафта давомида трендга чиққан “Маданият ва маърифат” телеканали атрофидаги фикр-мулоҳазалар миллатимиз зиёлилари, телеижодкорлар юрагида йиғилиб қолган дардларни ҳам ошкор қилди”, дейди вазир.
Назарбековнинг таъкидлашича, бу чиқишлар тўлқинида у қуйидагиларни белгилаб олган:
- телеканал номини ўзгартирмаслик;
- илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
- моддий-техник база масаласига ечим топиш;
- меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш;
- бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалалар.
“Бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим, бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур деб биламан. Зеро шу юрт, шу халқ вакиллари сифатида барчамиз умумий мақсад йўлида – миллатни юксалтириш, юрт равнақига ҳисса қўшиш йўлида камарбастамиз”, дейди Маданият ва туризм вазири.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь